МХДҚ Бишкек шаҳрининг ҳудудидаги ноқонуний диний фаолият билан курашиш доирасида икки диний болалар лагерини аниқлаб, иши тўхтатилди.
Мазкур муассасалар Дин ишлари бўйича давлат комиссиясидан рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритгани ва уларда 6-17 ёшли 110 нафар ўғил-қиз таълим-тарбия олаётгани аниқланди.
МХДҚдан диний лагер ташкилотчиси Тожикистоннинг 32 ёшдаги фуқароси эканини таъкидлашди.
«Комиссия томонидан ўтказилган текширув давомида мазкур оромгоҳда санитария-эпидемиология нормалари, таълим дастурлари ва бошқа қонунбузарликлар аниқланди. [...] “Диний эътиқод эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунга кўра, болаларни диний ташкилотларга жалб этишга йўл қўйилмайди», - дейилади махсус хизмат хабарида.