Бишкекнинг Биринчи Май туман суди собиқ таълим вазири Алмазбек Бейшеналиевни «мансаб ваколатини суиистеъмол қилган» деб топди. Суд шундай қарорни 22 апрель куни қабул қилган.
У бюджетга 1,5 миллион сом тўлаш мажбурияти билан бирга, уч йил муддатга давлат хизматида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.
Ички ишлар вазирлиги ўтган йилнинг 28 сентабр куни Алмазбек Бейшеналиэв «110 минг АҚШ доллари пора олаётган вақтда» қўлга олингани ҳақида хабар берган эди. У хорижлик талабаларни олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш учун «алоҳида катта миқдорда пора олганлик»да айбланган.
Бейшеналиэвнинг ўзи эса «айбсиз» эканини айтиб, «ҳаммаси тез орада фош этилишини, конвертдаги пуллар таълим соҳасига сармоя киритиш учун берилганини» қайд этган.