Новқатдаги сел: Боткенликлар жабрланганларга ёрдам жўнатди

312

Боткен вилояти аҳолиси номидан Новкат туманидаги селдан жабрланганларга инсонпарварлик ёрдами жўнатилди. Бу ҳақда Боткен вилояти администрациясининг матбуот хизмати хабар берди.

«Озиқ-овқат, шахсий гигиена воситалари, кундалик ҳаёт учун зарур бўлган ва фавқулодда вазиятлардан кейин тикланиш даврида зарур бўлган буюмлар етказиб берилган», — дейилади муассаса хабарида.

28 июнь куни Новқатнинг Абшир-Ота туманида содир бўлган сув тошқини оқибатида 10 киши ҳалок бўлган эди. Ҳозирда авария оқибатларини бартараф этиш ишлари давом этмоқда.