Жалолобод вилояти ички ишлар бошқармаси тўрт ёшли қизчани зўрлаганликда гумон қилинган 35 ёшли шахс қўлга олинганини маълум қилди.
Ҳодиса юзасидан шаҳар полициясига 24 июнь куни ариза келиб тушган. Аризачи кўп қаватли уйлардан бирида номаълум эркак кичкина қизчани зўрлаганини ёзган. Воқеа жойига тергов-тезкор гуруҳи бориб, далиллар тўплаган.
Мазкур ҳолат юзасидан «Зўрлаш» моддаси билан иш қўзғатилиб, суд-тиббий экспертиза тайинланган. Гумонланувчи қўлга олинди ва унга икки ойлик қамоқ жазоси тайинланди. Ҳозирда тергов давом этмоқда.