Суд Аскат Жетигенни бир модда бўйича оқлаб, иккинчиси бўйича уч йилга озодликдан маҳрум қилди

181

Бишкекнинг Свердлов туман суди оқин Аскат Жетигенни «Ҳокимиятни эгаллаб олишга даъват қилиш» моддаси бўйича уч йилга озодликдан маҳрум қилди. «Оммавий тартибсизликка қўзғатиш» моддаси бўйича эса оқланган.

Аскат Жетиген ҳукмга рози эмаслигини айтди. У бу қарорни асоссиз деб атаб, «адолат учун курашни давом эттиришини» таъкидлади.

Жетиген 20 март куни ҳибсга олинган. Кейинроқ у қамоқда қийноққа солинганини айтган. Давлат айбловчиси оқинни саккиз йилга озодликдан маҳрум қилишни сўраган.

Оқин 2021 йилдан буён ҳукуматни танқид қилувчи видеодарни эълон қилиб келган. Хусусан, қимор ўйинларини қонунийлаштириш, байроқни ўзгартириш, фаолларнинг ҳибсга олиниши ва маданият соҳасидаги ислоҳотларга қарши фикрини билдирган.