МХДҚ: Жалолободда «Дорихона гиёҳванлиги» бартараф қилинганини билдирди

158

Махсус хизмат 1 июлда Жалолободда «Дорихона гиёҳванлиги»га чек қўйилгани ҳақида хабар берди.

Маълумотларга кўра, Жалолобод шаҳридаги дорихоналар ва хусусий уйларда «Лирика» ва «Мидакс» (тропикамид) психотроп дори воситаларини ноқонуний сотиш ҳолатлари аниқланган.

«Аниқроғи, дорихоналар ходимлари ва айрим фуқаролар томонидан моддий манфаат кўзлаш мақсадида тегишли тиббий кўрсатмасиз психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда сотиб олиб, сотганлиги тасдиқланди», — дейилади МХДҚ хабарида.

Шу билан бирга, зикр этилган фармацевтика маҳсулотларини асосан ёшлар сотиб олиб, кайф ҳолатига эришиш учун қўлланилиши айтилди.

Жиноят иши доирасида дорихоналар ва хусусий уй-жойларни кўздан кечириш чоғида давлат рўйхатидан ўтмаган психотроп дори воситалари – 530 дона  «Лирика», 220 дона «Мидакс» гиёҳвандлик воситалари топилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.