ТИВ: Олмаотадаги кўп қаватли уйдан қулаб ҳалок бўлган қизнинг жасади ватанига олиб келинади

188

Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида кўп қаватли уйнинг деразасидан қулаб тушган 17 ёшли қирғизистонлик қизнинг ўлими бўйича изоҳ берди.

Маълумотларга кўра, воқеа 26 июнь куни Олмаота шаҳридаги Сейфуллин кўчаси №31/50-да жойлашган уйда содир бўлган. Марҳум 7-қават деразасидан йиқилиб, оғир тан жароҳати олиб вафот этган. У Олмаотага шу йилнинг 21 май кунида борган.

Қирғизистоннинг Олмаотадаги консуллиги марҳумнинг жасадини ватанига олиб кетишга рухсат олди. Ҳозирда «юк 200» орқали Қирғизистонга жўнатиш ишлари олиб борилмоқда.