Парламент қўмитаси йиғилишида Миллий банк раислигига номзод бўлган Мелис Турғунбаев иш тажрибаси ҳақида гапирди.
«Ўқишни тугатганимдан сўнг Молия вазирлигида уч ярим йилдан ортиқ, KICB банки директорлар кенгашида бир йилу икки ой ишладим», — деди у.
Турғунбаев шунингдек, оператив ишлар бўйича филиал ёки банк бошлиғи бўлиб ишламаганини, лекин банк тизимидаги ўзгаришларни яхши тушунганини қўшимча қилди.
26 июнь куни президент Турғунбаевни атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири лавозимидан четлатган эди. У бу лавозимда 2023 йилнинг март ойи охиридан бери ишлаб келмоқда.