Ўш: Мэрнинг собиқ ёрдамчиси 30 июлгача қамоқда қолдирилди

139

20 июнда Ўш вилоят суди шаҳар мэрининг собиқ ёрдамчисига нисбатан эҳтиёт чорасини кўриб чиқиб, Ўш шаҳар судининг уни 30 июлгача қамоқда қолдириш қарорини кучида қолдирди. Бу ҳақда 25 июнда Ўш вилоят судидан тасдиқлашди.

«Ўш шаҳар судининг жорий йилнинг 1 июндаги қарори асосида МХДҚнинг Ўш шаҳри ва Ўш вилояти бўйича тергов бошқармасининг терговчиси тарафидан келтирилган илтимоснома қаноатлантирилган. Айбланувчига “Пора олиш” моддаси бўйича айб қўйилиб, эҳтиёт чорасини 30 июлга қадар қамоқ тури танланган. Ўш вилоят судининг 20 июндаги тафсифининг асосида шаҳар судининг қарори кучида қолдирилди», — деб билдиришди вилоят судидан.

13 июнда МХДҚдан Ўш шаҳри мэрининг собиқ ёрдамчиси тадбиркорлардан пул олиб юришда гумонланиб қўлга олинганини билдирилган. Айбланувчига «Ўта йирик миқдорда пора талаб қилиш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғалиб, икки ойга махсус хизматнинг тергов қамоғига қамалган.

Махсус хизмат берган «А.К.С.» деган инициал Ўш шаҳрининг мэри Бақитбек Жетигеновнинг собиқ ёрдамчиси Қанибек Асанбековнинг исм-фамилиясига тўғри келади.