Норин: Украинадаги урушда қатнашгани учун судланган фуқаро озодликка чиқди

103

«Вагнер»  хусусий ҳарбий қисмининг сафида Украинадаги урушда қатнашганликда гумон қилиниб, беш йилга озодликдан маҳрум этилган шахс амнистия билан озод этилди.

Президентнинг 31 январдаги  «Маҳкумларга афв этиш тўғрисида»ги фармони билан Норин вилоят суди томонидан гумонланувчининг беш йиллик қамоқ муддати тўрт йилу икки ойга қисқартирилди.

Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, айбланувчининг исми Бекназар Бўриғул уулу. У ўтган йилнинг октябрь ойида «Қирғизистон фуқаросининг хорижий давлат ҳудудидаги қуролли можаро ёки ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиши ёхуд террорчилик ҳаракатини содир этишга тайёргарлик кўриш» моддаси бўйича беш йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

Украинадаги урушга қатнашганликда айбланиб бунга қадар ҳам бир неча Қирғизистон фуқаролари судланган. Яқинда Аравон туманида яшовчи шахс амнистия билан беш йилга озодликдан маҳрум этилгани ва жазо муддатининг учдан бир қисми қисқартирилгани хабар қилинган эди.