Райимбек Матраимов яна икки ойга қамоқда қолдирилди

152

24 июнда Бишкекнинг Биринчи май туман судида божхона етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраисовнинг эҳтиёт чораси кўриб чиқилиб, қамоқдаги муддаги 26 августгача узайтирилди. Бу қарор билан судья МХДҚ терговчисининг илтимосини қаноатлантирди.

Матраимов ва унинг уч қариндошининг МХДҚ 26 мартда қўлга олган. Собиқ божхоначи Бишкекка Озарбайжондан олиб келинган. У эркинликдан ноқонуний ажратиш ва жиноий даромадларни легаллаштириш иши бўйича қамоққа олинган. МХДҚ Матраимов марҳум криминал авторитет Қамчи Кўлбаев билан «яқин алоқада» бўлган деб билдирмоқда.

Аввалроқ МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев Матраимов давлатга яна 200 млн доллар тўлаб бериши кераклигини билдирган.