Аскат Жетигеннинг суд жараёни 1 июлга кўчирилди. У айбловларни «асоссиз» деб атади

116

25 июнь куни бўлиб ўтган суд мажлисида оқин Аскат Жетиген ўз мурожаатида оммавий тартибсизлик ва ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришга «ҳеч қандай нияти ва имконияти бўлмаганини» айтди.

«Иккинчидан, Қирғизистон Республикаси демократик давлат. Ҳар бир фуқаро ўз позицияси ва фикрини халққа аниқ ва тўғри баён этишга ҳақли. Бундай қилмиши учун ўша фуқарога нисбатан жиноий жазо қўлланилмаслиги керак, деб ҳисоблайман» - деб таъкидлади Жетиген.

Судья эса суд мажлисини 1 июлга қолдирди.Оқин адолатли қарор кутаётганини айтди.

«Агар адолатли қарор бўлса, мен озодликка чиқаман, чунки менга қўйилган айбловлар асоссиз», — деди у.