24 июнда Боткен вилоятининг Қадамжой туманида 5 ёшли болани сел олиб кетди. 1000 га яқин аҳоли эвакуация қилинган.
ФҲВдан билдирилишича, сел Оқ-Турпоқ, Молдо-Нияз, Исхақ-Пўлотхон қишлоқларида содир бўлиб, Эргенек участкасидаги болалар боғчасининг ертўласини, Жениш қишлоғи ҳудудий касалхонаси ҳамда болалар боғчасини, мактабнинг ҳовлисини сув қоплаган.
ФҲВнинг қутқарувчилари сел сувлари кирган уйлардан 3 нафар вояга етмаган болани ва 2 нафар фуқарони қутқаришди. Жениш қишлоғининг 1000 га яқин аҳолиси, Оқ-Тотир қишлоғининг аэропорт ҳудудидан 7 та оила хавфсиз жойларга кўчирилди.