Президент икки давлат 120 миллион долларлик ташқи қарздан кечиш ваъдасини берганини маълум қилди

165

Бу ҳақда Садир Жапаров «Кабар»га берган интервьюсида айтиб ўтди. Давлат раҳбари бир қанча давлатлар билан ташқи қарзни кечиктириш ва уни яшил иқтисодиётга сармоя киритиш бўйича музокаралар олиб бораётганини айтди.

«Иккала давлат 120 миллион долларлик ташқи қарзимизни бекор қилиш бўйича дастлабки ваъдаларини беришди. Худо хоҳласа, йил охиригача 120 миллион долларлик ташқи қарзимиздан қутуламиз. Албатта, бу маблағни “Яшил иқтисодиёт”га ўтишга сарфлаймиз. Мамлакатимизни яшил мамлакатга айлантирамиз», — деди у.

Аввалроқ президент Қирғизистон 2035 йилгача ўз қарзларини тўлиқ қоплашни кутаётганини айтганди. Шу билан бирга, Жапаров расмийлар бундан буён фойда келтирмайдиган лойиҳалар учун кредитларни қабул қилмаслигини қайд этди.

Молия вазирлиги маълумотларига кўра, 2023 йил октябрь ойида мамлакатнинг ташқи қарзи 6 миллиард доллардан ошган. Шундан ички қарз 1,5 миллиард долларни, ташқи қарз эса 4,4 миллиард долларни ташкил этди. Ташқи қарзни тўлашнинг энг юқори даври 2025-2026 йилларга тўғри келади.