Президент Садир Жапаров «Кабар» давлат ахборот агентлигига берган навбатдаги интервьюсида 2010 йил апрель воқеалари иштирокчиларининг яқинларига завод қуриш учун ер ажратилгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.
2010 йил апрель воқеаларида 205 киши ҳалок бўлганини ва уларнинг қариндошлари бирлашиб, акциядорлик жамияти очганини таъкидлади.
Жапаровнинг сўзларига кўра, фуқаролар «Бакиtв билан гаплашганликларини ва у улар учун 200 ўринли тикувчилик фабрикаси қуришга ваъда берганини” айтишган. Шундан сўнг улар ўзларига ер ажратиб беришни сўрашган.
«Барининг аҳволини қараб туриб бир томондан ичим оғриса, иккинчи томондан 200 оилага шароит яратиб берман деётган бўлса яхши экан деган фикрга келиб, 1 гектардан ортиқроқ ер ажратиб бердим. Чунки ҳар бир қирғизистонликнинг тақдири давлат раҳбари қатори менинг бўйнимда», — деди давлат раҳбари.
Шу билан бирга, Жапаров завод қуриладими ёки йўқми, билмаслигини қўшимча қилди.
«Апрелчилер билан Бакиев қандай гаплашди, нима деб келишишди менга номаълум. Қисқаси мендан кетмасин деб ер бўлиб бердим. Муддат берайлик, фабрика солинмаса, ерни қайта давлатга тезгина қайтариб оламиз», — деб сўзини тугатган президент.
2010 йил апрелида Қирғизистонда оилавий бошқарувга қарши оммавий намойишлар бўлиб ўтди ва натижада президент Қурманбек Бакиев ҳокимиятдан ағдарилди. 7 апрель куни намойишчиларга қарата ўт очилди - натижада, расмий маълумотларга кўра, 80 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Бакиев ва унинг қариндошлари, шунингдек, уларга яқин бўлган бир қатор амалдорлар мамлакатни тарк этган.
Қирғизистонда Бакиев сиртдан 30 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган, шундан 25 йилини у қаттиқ тартибли колонияда ўтказиши керак.