18-июнда суд йиғинида прокурор фаол Ўндуруш Токтонасировни уч йилга озодликдан ажратиб, суд залидан қамоққа олишни сўради. Бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ҳуқуқ ҳимоячиси Гулшайир Абдирасулова ёзди.
У 19 июнда Бишкекнинг Биринчи май туман судида Токтонасировга нисбатан қарор чиқишини таъкидлади.
«Фаолни фикри учун таъқиб қилишни тўхтатинглар! Унинг фикри бирор марта ҳам зўравонликка ёки ҳуқуққа қарши келувчи ишларга ундамаган!» — деб билдирди Абдирасулова.
Ўндуруш Токтонасировга ирқий, этник ва миллатлараро низо қўзитиш бўйича жиноят иши қўзғалган. Бунга фаолнинг фейсбукдаги постлари сабаб бўлган.