Тамчи-Тошкент ҳаво йўналиши қайта тикланди

135

Ўзбекистон пойтахти Тошкентдан Иссиқкўлдаги «Тамчи» халқаро аэропортига биринчи мунтазам қатнов қайта тикланди. Парвоз вақти икки соат бўлиб, 16 июнь куни биринчи рейсда 50 нафар йўловчи учди.

«Манас» халқаро аэропорти матбуот хизматининг хабар беришича, бундан буён Тошкент-Иссиқкўл-Тошкент йўналиши бўйича қатновлар сешанба, пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилади. Шунингдек, у июль ойидан бошлаб самолётлар ҳар куни парвоз қилиши режалаштирилганини қўшимча қилди.