Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мамлакат бўйлаб 54 минг 796 гектар фермер хўжалиги ерлари чигирткалардан зарар кўрганини маълум қилди. Мутахассисларнинг фикрича, жорий йилда чигирткалар 65 минг гектардан ортиқ майдонга тарқалиши мумкин.
Маълумотларга кўра, 44 минг 950 гектар майдонда кимёвий моддалар қўлланилиб, зараркунандалар йўқ қилинган. Бунинг учун республика ғазнасидан 33 миллион 537 минг сўм маблағ ажратилди.
«Жорий йилнинг ўзига хос жиҳати баҳорда қулай об-ҳаво ва иқлим шароити туфайли илгари учрамаган ҳудудларда чигиртканинг зарарли ўчоқлари пайдо бўлиши ва кескин кўпайишидир», - дейилади вазирликдан.
Шунингдек, улар чигирткалар ҳар 8-11 йилда пайдо бўлишини таъкидладилар. 1980 йилда 570 минг гектар, 1989 йилда 160 минг гектар, 2008 йилда 157 минг гектар, 2018 йилда 146 минг гектарни чигиртка қопалаган.