«Сут баҳосининг тушиши». МХДҚ икки кишини оммавий тартибсизликка чақириш гумони билан қўлга олди

115

11 июнда МХДҚ Иссиқкўлда икки гумонланувчи мингдан ортиқ обуначига эга WhatsApp гуруҳида маҳаллий фермерларни «оммавий тартибсизликлар уюштиришга ундаган» деб билдирди.

Маълумотларга кўра, улар йўлларни тўсиб қўйиш ва сут ташувчи ҳайдовчиларни гаровга олишга чақирувчи хабарлар тарқатган.

«Суд-лингвистик экспертиза хулосасига кўра, гумонланувчилар томонидан тарқатилган аудиоёзувларда оммавий тартибсизликка даъват белгилари аниқланган. Ҳозир тергов давом этмоқда», — деди махсус хизмат.

Сўнгги йилларда мамлакатда сут нархи тушиб кетди ва бу бир неча бор норозиликларга сабаб бўлди. Яқинда иссиқкўлликлар ҳам сут нархи арзонлашганидан нолиётгани хабар қилинган эди.

Вилоят ҳокимлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлигига таяниб, бу мавсумий ҳодиса эканлигини ва тез орада сут нархи барқарорлашиб, ҳаммаси ўз жойига келишини айтди.