Табиий ресурслар, экология ва техник назорат вазирлиги Жумгал туманининг Мингқуш қишлоғида уран қолдиғини ташиётган «Хово» русумидаги юк ташувчи автомобилнинг сойга қулаб тушгани бўйича воқеаи текшириш учун комиссия тузди.
Бу ҳақда «Азаттиқ» мазкур вазирлик матбуот хизматига таяниб ёзди.
Бахтсиз ҳодиса 1 июнь куни Мингқуш қишлоғидаги «Туюк-Суу» уран чиқиндилари омборида содир бўлган.
«Туюк-Суу»дан “Дальнее» омборига уран чиқиндиларини ташиш ўтган йилнинг август ойида бошланган. У Россиянинг «Росатом» компанияси томонидан амалга оширилмоқда. Шу пайтгача Мин-Кушнинг айрим аҳолиси уран чиқиндиларини қайта ишлашга қарши чиққан.
Жорий йилнинг май ойи охирида Жогорку Кенеш уран қазиб олиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллаган эди.
Сурат: «Азаттиқ»