Уран чиқиндиларини ташувчи юк машинаси иштирокидаги аварияни махсус комиссия текширади

349

Табиий ресурслар, экология ва техника назорати вазирлиги томонидан Жумғол туманининг Минг-Қуш қишлоғида уран чиқиндиларини олиб кетаётган «Хово»  русумли автомашинанинг қулаши билан боғлиқ ҳодисани ўрганиш бўйича комиссия тузилди.

Бу ҳақда «Азаттиқ» мазкур вазирликнинг матбуот хизматига асосланиб ёзди.

Бахтсиз ҳодиса 1 июнь куни Мин-Қуш қишлоғидаги «Туюк-Суу» уран чиқиндилари омборида содир бўлган.

«Туюк-Суу»дан  уран чиқиндиларини «Дальнее» сақлаш жойига ташиш ишлари ўтган йилнинг август ойида бошланган. У Россиянинг«Росатом» компанияси томонидан амалга оширилмоқда. Шу пайтгача Мин-Кушнинг айрим аҳолиси уран чиқиндиларини қайта ишлашга қарши чиққан.

Жорий йилнинг май ойи охирида Жогорку Кенеш уран қазиб олишга рухсат берувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллаган эди.

Сурат:  «Азаттиқ»