Жогорку Кенеш Зулушевни бош прокурор лавозимидан озод этишга рози бўлди

392

Мазкур қарорни депутатлар 5 июндаги йиғинда қабул қилди. Унга 58 нафар халқ вакили рози бўлса, бир нафари қарши овоз берди.

Давлат раҳбари Зулушев ўрнига бош прокурор лавозимига Мақсат Асаналиевни таклиф қилди. Ҳужжат кўриб чиқиш учун парламентга юборилди.

3 июнь куни бош прокурор Қурманқул Зулушев истеъфога чиққани маълум бўлди. Президент матбуот котибига кўра, у ўз хоҳиши билан истеъфога чиққан.