Қирғизистон Бош прокурори этиб Максат Асаналиев тайинланди

457

Жогорку Кенеш депутатлари 5 июнь куни бўлиб ўтган йиғилишда Бош прокурор лавозимига Мақсат Асаналиев номзодини маъқуллади. Аввалроқ Асаналиевнинг номзоди Жогорку Кенешнинг Конституциявий қонунчилик қўмитаси томонидан маъқулланган эди.

Асаналиев депутатлар саволларига жавоб берар экан, «Бош прокуратура ҳозир олдида турган вазифаларни амалга ошириш учун етарли ваколатларга эга бор», деди. Шу билан бирга, унинг фикрича, назорат қилувчи органга тергов ваколатлари керак.

Маълумки, 46 ёшли Асаналиев ўз фаолиятини 2001 йилда МХДҚда терговчи сифатида бошлаган, 2010 йилгача эса ўта муҳим ишлар бўйича катта терговчи бўлиб ишлаган. Шундан сўнг у Бош прокуратурага ўтиб, ўта муҳим ишлар бўйича терговчи бўлиб ишлаган.

2015—2018 йилларда у Бош прокуратуранинг ички тергов бошқармасини бошқарган, кейинроқ Бишкекнинг Биринчи Май тумани прокурори бўлган. 2022 йил май ойидан Ўш вилояти прокурори лавозимида ишлаб келаётган эди.