Туман суди 29 майда қамоқдаги тадбиркорнинг эҳтиёт чорасини уй қамоғига ўзгартириш бўйича терговнинг илтимосини қаноатлантириб, кейин унинг муддатини 4 июлгача узайтирган.
Бу орада «Кактус Медиа» нашри куч тизимларидаги маълумот манбасига таяниб Файзиев давлатга 3 миллион АҚШ доллар тўлаб бериб қамоқдан чиққанини ёзди.
Файзиев ўтган йилнинг октябрида криминал авторитет Қамчи Кўлбаев ўлдирилгандан кейин қўлга олинган. Дастлаб у «Жиноий даромадларни ювиш» моддаси билан қўзғалган иши бўйича сўроққа чақиртирилиб, терговчининг қарори билан қамоққа олингани айтилган.