Парламент уран қазишга рухсат берувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда мақуллади

140

Табиат ресурслари вазири Мелис Тургунбаев қонун лойиҳасининг мақсади «уран ёки торийни қазиш эмас эканини» айтиб, лойиҳа қабул қилинса «мамлактанинг иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатишини» билдирди.

Депутат Чингиз Айдарбеков бу Қирғизистонга ҳамда Иссиқкўлга «туристларнинг келишини тўхтатиб, экологияга салбий таъмир этиб, иқтисодга милсиз зарар олиб келишини» таъкидлади.

Уран ва торийни қазишга тақиқи 2019 йили Қизил-Омпол конини ишлатишга қарши норозилик акцияларидан кейин киргизилган. Уни бекор қилиш ғояси вазирлар маҳкамасига тегишли. Улар 2020-2023 йиллардаги иқтисодий тартибсизликдан кейин мамлакатга бошқа даромад манбалари керак деб ҳисоблайди.

Бунга қадар ҳукумат Иссиқкўл вилоятидаги Қизил-Омпол конини торий ва уран конлари билан ишлатишга ният қилаётганини билдирган.