Бишкекдаги жанжал: Гумонланувчи қатори жами 21 қирғизистонлик қўлга олинди

165

13-18-майдаги Бишкекдаги миллатлараро жанжалга алоқадорликда гумонланган 21 нафар қирғизистонлик қўлга олинганини Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси Бақит Сеитов «Азаттиқ»қа билдирди.

Унинг айтишича, можаро натижасида Покистон ва Бангледешнинг 75 фуқароси жабрланган. Ундан ташқари Египетнинг тўрт фуқаросига иш қўзғалиб, кейин улар уй қамоғига чиққан.

13 майда Бишкекда бир неча қирғизистонлик хостеллардан бирида яшаган чет эллик фуқаролар билан муштлашиб кетган. Унинг видеоси ижтимоий тармоқларда тарқаб, бу 18 майда миллатлараро жанжалга олиб келган.

Ўшанда номаълум шахслар гуруҳи чет элликлар яшаган ётоқхоналарда жанжал чиқариб, уларни калтаклаб, қимматбаҳо буюмларини олиб кетишган. Бунинг ортидан юзлаган покистонлик ишчи ва талабалар хавфсизлиги учун мамлакатдан оммавий чиқиб кета бошлаган.