Жогорку Кенеш «Қирғизистоннинг киберхавфсизлик ҳақида»ги қонун лойиҳасини қабул қилди

43

МХДҚ етакчисининг ўринбосари Абдиқодир Разаевнинг сўзларига кўра, ушбу қонун лойиҳаси интернетда одамларни алдашга қаратилган сунъий интеллект ёрдамида содир этилган кибержиноятларнинг олдини олишга қаратилган.

Депутат Дастанбек Жумабековнинг айтишича, ижтимоий тармоқларда президент ва ҳукумат вакилларининг интервьюларидан фойдаланилмоқда, уларнинг сохта овозлари билан турли молиявий муаммолар тарқатилмоқда.

«Оддий халқимиз буни кўриб, “президент ёки минкаб шундай таклифлар билан чиқяпти, яхши бўлди” деб ўйлайди, ўйлари бошқа томонга кетиб, ишонишлари мумкин», — деди халқ вакили.

Адбиқодир Разаев нафақат Қирғизистонда, балки бутун дунёда бундай муаммо юзага келганини айтиб, тегишли идоралар иш олиб бораётганини айтди.

Депутат Кубанйчбек Самаковга ҳокимият вакиллари номидан WhatsApp орқали «Менинг қизим расм чизди, илтимос, овоз беринг» каби турли хил ёлғон хабарлар келиб тушди, натижада телефондан шахсий маълумотларни ўғирлашга уринишлар содир бўлаётганини айтиб, чора кўришни илтимос қилди.