МХДҚ: Ўшда 41 гектар ер ҳудуди давлатга қайтарилди

71

Маълумотларга кўра, Новқат тумани ҳокимлигининг айрим мансабдор шахслари тегишли трансформация ишларини ўтказмасдан, аталган қишлоқ хўжалиги ерларини маҳаллий аҳолига хусусий уй-жой қуриш учун ноқонуний равишда бериб қўйган.

Мазкур ҳолат юзасидан «Хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш» моддаси асосида жиноят иши қўзғатилиб, давлат ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг бир қатор мансабдор шахслари, жумладан, собиқ раҳбарлар жавобгарликка тортилди.

Шунингдек, махсус хизматдан айрим лавозим эгаларига МХДҚнинг тергов қамоғига ҳибс этиш эҳтиёт чораси белгиланганини қўшимча қилишди.