Свердлов туман ИИБнинг янги етакчиси бўлиб Уланбек Аалиев тайинланди

273

Ички ишлар вазирлигидан хабар қилинишича, хизматга тайинлаш ҳақидаги буйруқ суднинг аввал эгаллаган хизмат ўрнини тиклаш ёки унга муносиб хизмат ўрнини бериш ҳақидаги қарорини ижро қилиш мақсадида чиқарилган.

Аввалроқ Алиев пойтахтнинг Октябрь туман ички ишлар бошқармасининг бошчиси бўлиб ишлаган.

2021 йили кўп болали ёлғиз онадан йирик миқдорда пул талаб қилишда гумонланиб қўлга олинган.

Унга «Қийноқлар», «Шантаж билан пора олиш», «Лавозимини суиистеъмол қилиш» моддалари билан иш қўзғалган. Ҳарбий прокуратура Алиев «ИИВнинг айрим шахслари билан келишиб, аёлга бир неча бор психологик ва маънавий босим кўрсатган» деб билдирган.

Кейин уч инстанциянинг ҳам судлари, жумладан Олий суд Алиевни «жиноят таркиби йўқлиги сабабли» реабилитациялаш ҳуқуқи билан оқлаган.