Қадамжой: Ногиронлиги бор хотинини калтаклаб ўлдирган фуқаро 13 йилга ҳукм қилинди 

258

22 майда Баткеннинг Қадамжой туман суди айбланувчини «Ўта шафқатсизлик билан одам ўлдириш», «Соғлиққа зарар етказиш» моддалари бўйича айбдор деб топиб, мулкини мусодара қилиш билан 13 йилга озодликдан маҳрум қилган. 

Бундан ташқари айбланувчига 30 минг сом айб қўйилиб, жабрланувчига маънавий зарар етказгани учун 100 минг сом товон ундирилди. 

Қадамжойнинг Масалиев қишлоғида 23 ёшдаги аёлнинг шафқатсизларча злдирилгани ҳақида жорий йилнинг январида маълум бўлган. Жиноятда гумонланиб унинг йўлдоши қўлга олинган. 

«Турмуш» нашри марҳумнинг яқинларига таяниб, гумонланувчи хотинини уч кун калтаклаб, аёл қочиб бораётганда кўчада ўлдирганини ёзган.