Вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров ҳукумат «покистонликларни калтаклаган 18-19 ёшдаги болаларга» хаёлига келганини қилдирмаслигини билдирди.
Шунингдек у мамлакатга келган меҳмонларни «Худонинг мехмонидек» кутиб олмагунича бизнес олдига жила олмайди деб айтди. Бундан ташқари, у агар чет элликлар қонунни бузса ёки «урфга зид ишларни» қилса ўлкадан чиқарилишини қўшимча қилди.
«Бироқ бир яхши ишлаб, иқтисодни ўстириб, вақтида кириб, вақтида чиқиб кетаётган бўлса, бизнинг фуқаролар ишламаган ишни қилиб турса ёки бизга етишмаган мутахассислар келса, уларни ҳурмат билан кутиб олишни унутмайлик. Бизнинг фуқаролар ҳам бир қатор давлатда ишлаб юрибди», — деди Жапаров.
Жапаров бу баёноти билан 18 майга ўтар кеча Бишкекда миллатлар аро кайфиятда бўлган можарога изоҳ берди. Бу воқеадан кейин мамлакатда ишлаб ва ўқиб юрган юзлаган покистонлик Қирғизистондан чиқиб кетган.