‼️МХДҚ: Деструктив кучлар ва Кўлбаевнинг УЖГсининг аъзолари мамлакатдаги ҳолатни кескинлаштириш мақсадида видео тайёрлашган

263

Махсус қўмита марҳум криминал ўғриси Қамчи Кўлбаевнинг уюшган жиноий гуруҳининг айрим аъзолари ҳамда сиёсий кучлар видео лавҳа тайёрлагинини билдирди.

МХДҚнинг билдирувида, уларнинг мақсади — «миллатлараро низони кучайтириш, мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштириш, ҳукуматни куч билан босиб олиш» бўлган.

«Ҳозирда видео тасвирни уюштиришга ва тайёрлашга қатнашган барча одамлар аниқланиб, уларнинг ноқонуний ниятини ҳужжатлаштириш бўйича тегишли тезкор-тергов ишлари олиб борилмоқда», — деб айтилади баёнотда.

МХДҚ мазкур баёнотни 18 майга ўтар кечаси бўлган тартибсизликлардан кейин қилди. Унгача президент Жапаров бўлган воқеадан «вазиятни оғирлаштиришдан манфаатдон бошқа кучлар фойдаланиб қолганини» айтган. Жапаровнинг айтишича, «ҳукуматга кела олмаганлар, коррупцияга қарши курашдан рози бўлмаганлар ҳамда озодликдан ажратилганлар махсус очилган WhatsApp гуруҳларни ҳамда фейк аккаунтларни тузиб, провокацияон маълуомтларни тарқатишган».