Бишкекнинг Биринчи май туман судининг матбуот хизмати унинг эҳтиёт чораси 21 майда кўриб чиқилганини билдирди.
14-майдаги суд йиғинида Дуйшўбаевнинг аҳволи ёмонлаб, залдан уни замбилга солиб чиқариб кетишган. Унинг адвокати Ақин Авазбеков суддан унинг эҳтиёт чорасини ўзгартиришни сўраган.
Дуйшўбаевнинг яқини эса унинг қон босими ва қонидаги қанд кўрсаткичи юқорилаб кетганини айтиб, уни судга олиб келиш билан «ошкора қийноққа ўтишди» деб баҳолаган.
2022 йилнинг октябрида Кампиробод сув омборининг ерини Ўзбекистонга беришга қарши чиққан 30 нафарга яқин фаол, сиёсатчи қўлга олинган. Уларга «Оммавий тартибсизликларга тайёргарлик кўриш» айби қўйилган. Кейин суд айрим сиёсатчилар уй қамоғига чиқарган бўлса, айримлари қамоқда қолдирилган.