Депутат Жумабеков тажовузга қарши курашиш учун жамоат транспортида махсус SOS тугмаларни ўрнатишни таклиф қилди

217

Бу ҳақда депутат Дастан Жумабеков ЖК Конституция қонунлари, давлат тизими, суд ҳуқуқ масалалари бўйича қўмитанинг йиғинида айтди.

«Омбудсман болалар ва аёллар ҳақида маълумот берди, улар тажовуз ҳаракатларига учраётгани ҳақида. Аёл кишиларга бундай нарсаларнинг 90 фоизи жамоат транспортида бўлади деди, 90% дегани бу жуда қўрқинчли нарса. Бу ёввойилик», — деди Жумабеков.

Депутат бундай кўринишларга қарши курашиш учун автобусларга SOS тугмалари ўрнатишни таклиф қилди. Унинг айтишича, агар бундай тугмалар ўрнатилса, тажовузга учраган болалар, қизлар ва аёллар ҳайдовчига билдириш учун уни босишлари мумкин. «Шундан кейин ҳуқуқ тартибот органлари зудлик билан чора кўрган бўларди», деб қўшимча қилди депутат.