Бишкекдаги тўпалон сабабли милиция кучатилган тартибда ишламоқда

149

Вазирлик ижтимоий тармоқда чет эллик фуқароларга куч қўлланишга чақирган ва ёлғон маълумот тарқатганлар аниқланса жавобга тортилишини огоҳлантирди.

«Ички ишлар бош бошқармаси шаҳарда вазият барқарор эканини ҳамда одатдаги ҳаёт образига қайтиш мумкин эканини билдиради», — деб милиция чет эллик фуқароларга мурожаат қилди.

18 майга ўтар кечаси Бишкекнинг шарқий тарафидаги тартибсизликлар қайд этилган. Унга 17 майда ижтимоий тармоқда «чет элликлар билан қирғизлар аралашган» деган бир неча одамнинг муштлашуви акс этган видео тарқагани сабаб бўлган.

ИИВ тунда тўпланганларнинг сони 700 нафаргача етганини, тонгга яқин тарқаб кетишганини билдирган. Бу воқеада жами 29 киши жабрлангани хабар қилинган. Ҳозирги вақтда иш қўзғалиб, текширув олиб борилмоқда.