Жалолободдаги стадион таъмирдан кейин очилди — у ерга VAR тизими ўрнатилади

266

КФС таъкидлаганидек, стадион ҳозирда Осиё футбол конфедерацияси ва Халқаро футбол федерацияси талабларига тўлиқ жавоб беради. Бу расмий халқаро ўйинлар ва мусобақаларга йўл очади.

«“Қурманбек” стадионининг яна бир жиҳати шундаки, у мамлакатда ҳакамларга видео ёрдам кўрсатувчи VAR тизими ўрнатиладиган биринчи арена бўлади» — дейилади КФС хабарида.

15 май куни КФС президенти, МХДҚ раҳбари Қамчибек Ташеэв объектнинг очилишида иштирок этди. Унинг айтишича, Қирғизистон миллий терма жамоаси ва Малайзия терма жамоалари ўртасидаги ўйин айнан шу стадионда ўтказилиши мумкин. Ташиэв, шунингдек, йил охиригача мамлакат бўйлаб 12 та стадион реконструкция қилинишини қўшимча қилди.