Миллий банк 10 майдан бошлаб муомалага киритилган 5000 сомлик янги банкнот уч даражали ҳимоя элементини ўз ичига олганини билдирди.
Янги банкнотнинг олд томонида аввалгидек актёр ва рассом Суймонкул Чокморовнинг портрети, орт томонида Ала-Тоо кинотеатрининг биноси акс эттирилган. Банкнотнинг ўлчами ўзгаришсиз қолдирилган.