Шу билан бирга президент миграция сиёсати мавзусини қўзғади.
«ҚР учун меҳнаткашларнинг мобиллиги масаласи принципиал аҳамиятга эга, бу бўйича ЕОИИ бўйича келишув низомларини бузишга ёки ёмонлаштиришга йўл қўймасликка чақирамиз. Бизнинг иттифоқнинг имижига жиддий зарар етказишга йўл қўймаслигимиз керак. Фуқароларимизнинг ишончини мустаҳкамлаб, умумий меҳнат бозорини тузиш бўйича ишни давом эттириш керак», — деб билдирди Жапаров.
22 мартда Москванинг четидаги «Крокус»да теракт бўлиб, камида 145 киши ҳалок бўлган. Шундан кейин бутун Россия ҳудудида Марказий Осиёдан борган мигрантларга нисбатан текширув, қўлга олиш, агрессия актлари ҳамда депортациялар кучайган.