Шунингдек, депутат аксарият уйларни фуқаролар биринчи қўллардан сотиб олганини таъкидлаб, уларнинг ҳуқуқларини ҳисобга олиш кераклигини билдирди.
«Кимлардир 2013-2020 йиллари бу ер амалдорнинг ери эканини билмасдан қонуний турда сотиб олиб, шундай вазиятга дуч келиб қолди», — деди Бекешев.
12 апрелда шаҳар мэри Айбек Жунушалиев Ататурк паркининг майдонини 1992 йилдаги қайта тиклаш ҳақидаги қарорга қўл қўйган. Шаҳар ҳукумати паркка 43 гектар ерни қайтариб, ноқонуний қурилган 100 дан ортиқ объектни сурдиришни режалаштираётганини билдирган.
Кейин парк ҳудудидан ер ва уй сотиб олган бир неча фуқаро мулклари сурдирилиши эҳтимоли сабаб президент Садир Жапаровга ёрдам сўраб мурожаат қилишган.