Муфтият никоҳсиз жинсий алоқа гуноҳ эмас деб видео чиқарган блогерга огоҳлантириш берди

260

«Эркаклар учун кўп вақт жинсий алоқада бўлмаслик соғлиққа зарар. Шу сабаб турли нарсаларга ишонмай, соғлиғингизни ўйланг, никоҳсиз жинсий алоқа қилиш гуноҳ эмас. Фақат сақланиш йўлларини ёддан чиқарманг. Энг асосийси одам бўлинглар», — деган у.

Шундан кейин давлатнинг дин бошқармаси Сагинбаевга огоҳлантириш берди. Муфтият блогернинг диний маънода айтган фикрини «ислом динини очиқ бузиб кўрсатмоқда» ҳамда «жамитянинг, айниқса ёш ўспиримларнинг маъанавий қадриятига қарши келади» деб билдирди.

«Агар мазкур фуқаро шариат асосларига ҳамда миллий қадриятга ёт субъектив фикрларини айтишни тўхтатмаса, тегишли идораларга мурожаат қилишга мажбур бўлишини ҳам эслатиб ўтади», — деб билдиришди муфтиятдан.

Сағинбаева эса муфтиятдан огоҳлантирилгандан кейин тиктокдаги видеосини ўчиришга мажбур бўлганини ёзди.