2023 йили бюджетга майнинг ва кўнгил очиш фаолиятидан 190 млн сомдан ортиқ солиқ тушди

190

Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, Қирғизистонда 25 га яқин майнинг ферма рўйхатга олинган бўлиб, улардан саккизтаси тузилган шартномалар асосида электр энергиясини кичик гидроэлектростанциялардан олади. Қолганлари энергияни қаердан олишини аниқланмаган.

Мамлактдаги йирик майнинг фермалардан бири Кеминда жойлашган, у «Соларкоин» компаниясига тегишли. Ўтган йили ёзда бу компания ҳақида икки мустақил суриштирув эълон қилинган. «Азаттиқ» бу компаниянинг Кеминдаги фермаси давлат тармоқларига қўшилганини аниқлаган. «Клооп» эса компания давлат энергетика компанияларидаги юқори лавозимдаги амалдорлар билан алоқадор эканини аниқлаган.

Суриштирувлар чиққандан кейин ҳукумат майнинг ферма Қозоғистон орқали транзит билан келаётган Россиянинг «Интер РАО» энергокомпаниясининг электрини олаётганини билдирган.

Мамлакатда кўнгилочар (қимор ўйинлари – таҳр.) фаолиятига 2022 йил июнь ойидан рухсат берилган. Казино очиш учун биринчи лицензияни «Гранд Казино» МЧЖ сотиб олган. Кейинроқ «Клооп» унинг президент Садир Жапаровнинг дўсти Арзибек Бурканов билан алоқадор эканини аниқлаган.