Россия: Мигрантлар рус тилидан имтиҳонни университетларда топширади

116

Хорижликлардан имтиҳон топшириш ҳуқуқига эга бўлган 12 та университетнинг барчаси тижорий ҳамкорлар билан шартномаларини тўхтатди.

Россиянинг Таълим вазирининг ўринбосари Константин Могилевский бу чора-тадбирларнинг барчаси «мигрантлар учун ташкил этилган имтиҳонлар сифати устидан назоратни кучайтиришини» айтди.

«Мен ректорларга таълимни текшириш тартибининг ўзига ҳам, сертификатлар беришга ҳам алоҳида эътибор бериш кераклигини эслатаман», деди Могилевский.

Россия Crocus City Hall ҳужумидан сўнг чет эл фуқаролари ва улар билан ишлаётган турли ташкилотлар устидан текширувни кучайтирди.

22 мартда «Крокус»да теракт содир бўлиб, камида 144 киши ҳалок бўлган. Терактга алоқадор бўлган жами 12 киши қўлга олинган, улар орасида Тожикистон фуқаролари ҳам бор.