Маълумотда 39 уйнинг ичига сув кириб, уч уй авария ҳолатига келгани айтилади. Яна 12 уй-жой капитал таъмирга муҳтож. Махсус комиссия 15 390 квадрат ички хўжалик йўл, 10 ички кўприк яроқсиз бўлиб, 279 гектар қишлоқ хўжалик ери зарар кўрганини аниқлаган.
ФҲВнинг матбуот марказидан 27 апрелдан бошлаб вазият барқарорлашиб, Фуқаролик мудофаа комиссияси тарафидан талофат чиқимлари аниқланаётганини қўшимча қилишди.