МХДҚ Бишкекда 127 млн сомлик кўчмас мулк давлатга қайтарилганини хабар қилди

313

Маълумотга кўра, дастлаб пойтахтда «П» қурилиш компанияси ноқонуний 12 қаватли турар жойни қураётгани аниқланиб, тергов бошланган.

Текширувда ер участкаси 2006 йили Бишкекнинг бош режасиинг муаллифларидан бири А.А.М тарафидан шаҳар мэри билан «Кадастр» давлат муассасасининг масъул ходимлари орқали олдиндан гаплашиб, Октябрь туман администрациясининг сохта қарорининг асосида умумий майдони 0,2 гектар бўлган муниципал ер участкасини афирланган томонларга ноқонуний берилган.

Махсус хизматдан ер участкалар турар-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган айрим фуқароларнинг алоҳида тоифаларига аталганини таъкидлашди. Аммо исми аталган А.А.М номли шахснинг яқинларига бериб юборилган.

Ҳозирги вақтда бу ишга алоқаси бор бошқа одамларни аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.