Ёш қизни зўрлаш ҳаракати бўлганини милицияга 11 апрель куни жабрланувчининг онаси хабар қилган. Текширувда воқеа 2023 йилнинг март ойида бўлгани аниқланган. «Бузуқ ҳаракатлар» моддаси билан иш қўзғалиб, гумонланувчи қамоққа олинди. Тергов давом этмоқда.
6 ёшли қизнинг онаси «Турмуш»га интервью бериб, қўшниси қизга икки карра тегажоқлик қилганини айтган. ДАстлаб қизи тез-тез ҳожатхонага бораётганидан шифокорга кўрсатган. Улар зўрлашнинг белгилари бор эканини тасдиқлашган.
«Октябрда эшик олдида ўйнаётган қизимни тополмай қолдик, изладик. Қўшни тарафдан юзи оқариб келаётганини отаси кўрибди. Гапга солганимда қўшни молхонага олиб кирганини, йиғласа қўлига, оёғига уриб, шимини ечиб, қўли билан шилқимлик қилганини айтиб берди» , — деган аёл.
Ўша вақтда қизнинг тақдирини бузиб қўймайлик деб милицияга ариза ёзишмаган. Кейин воқеа 31 мартда такрорланган.