Маълумотга кўра, 13 апрелдан 14 апрелга ўтар кечаси тахминан соат 04:00 да 30-35 ёшлардаги номаълум шахслар Кант шаҳридаги Гагарин — Зубков кўчаларининг кесилишида жойлашган «Маркет-24» дўконининг ёнида 33 ёшдаги турғуннинг танасига зарар етказишган.
Натижада жабрланувчининг жағи синиб, Миллий госпиталга жарроҳлик бўлимига ётқизилган.
Воқеа Чуй вилоят ИИБда қайд этилиб, «Безорилик» моддаси билан жиноят иши қўзғалган. Тергов давомида жабрланувчи Иссиқата туман ИИБнинг терговчиси экани аниқланди.
Kaktus.Media нашри дастлабки маълумотларга таяниб, терговчига ҳужум қилганлар Кант мэриясининг, прокуратурасининг ҳамда Иссиата туман Солиқ хизматининг ходимлари эканини ёзди.