Осиё чемпионати: Курашчи Ақжол Махмудов кумуш медални қўлга киритди

168

У 77 кг вазн тоифасида куч синашиб, дастлабки мусобақада қозоғистонлик Ибрагим Магомадовни мағлуб этди. Ярим финалда эронлик Амир Али Абдини муддатидан аввал енгиб, финалда япониялик Нао Кусакага 2:4 ҳисобида енгилди.

Осиё чемпионати Бишкекдаги Арена спорт мажмуасида ўтмоқда. Мусобақага Осиёнинг 30 давлатидан 600 нафар спортчи қатнашмоқда.