«Манас» аэропортига «Airbus 320» самолёти келиб қўнди — бу янги № 1 борт

504

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси хабар берди.

«Халқимизнинг қирғиз заминида тинч-тотув яшаши ҳақидаги орзулари ушалишини истаймиз. Кеча мамлакат бюджетидан у ёки бу техника сотиб олишни хаёлимизга ҳам келтира олмасдик, бугун эса самолёт ва вертолётлар сотиб оляпмиз. “Келинг, қирғиз халқини қирғиз заминида камситиб қўймайлик», — деб президент айтганидек, бу бизнинг асосий бурчларимиздан биридир», — деди вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров.

Вазирлар маҳкамаси 2002 йили ишлаб чиқарилган «Airbus 320» самолёти бюджетнинг ҳисобидан сотиб олиниб, Президентнинг иш бошқармасига ўтказиб берилганини билдирди.

Янги самолёт қанчага сотиб олингани маълум эмас.

2022 йилда президентнинг собиқ матбуот котиби Эрбол Султонбоев мамлакат президенти учун янги самолёт харид қилинишини, аввалги №1 борт эса эскирганини маълум қилганди. Бу ҳақда Султонбоев президентнинг хорижга сафарлари учун шахсий самолёт ижарага олгани жамоатчилик томонидан қизғин муҳокама қилинаётган бир пайтда айтди.