Иссиқкўлнинг шимолий тарафида йўлнинг таъмири сабаб йўл четидаги дарахтлар қирқилмоқда

457

Транспорт вазирлигидан 1 апрелдан тортиб 104-километридан 184,5-километригача бўлган  , Корумду-Балбай-Баатир йўлининг реконструкцияси бошланишини тушунтиришди. Йўл тўрт қисмли бўлиши сабаб дарахтлар кесилмоқда.

Вазирлик дарахтларнинг қирқилишини «автойўлнинг техник параметрларини ортириш» мақсадида «мажбурий чора» эканини билдиришди.

Шу билан бирга, муассаса қурилиш ишлари тугаллангач, йўл ободонлаштирилади, деб ваъда берди.

Йўлни реконструкция қилиш ишлари Хитойнинг «Чайна Роуд» компанияси томонидан амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг қиймати 106 миллион долларни ташкил этади.