«Крокус»даги теракт. Саккизинчи гумонланувчи Қирғизистонда туғилган фуқаро бўлиб чиқди

215

Қирғизистонда туғилган 32 ёшдаги Алишер Касимов «Крокус Сити Холл»даги теракт иши бўйича гумонланувчи экани маълум бўлди. Бу ҳақда Москванинг Басман судига таяниб, РИА Новости билдирди.

Суд Касимовни 22 майгача қамоққа олди.

ОАВ Касимов тергов теракт иштирокчиларидан бири деб ҳисоблаётганини Шамсидин Фаридунга хонадонини ижарага берган деб ёзмоқда.

Касимов ўзи бўлса судда ундан хонадон олиб яшаётганлар терроризм билан алоқадор эканидан хабари йўқлигини, оддийгина «Авито»га хонадон берилиши ҳақида эълон берганини билдирди.

Касимов 32 ёшда, оилали, уч нафар фарзанди бор. Аввал судланмаган ва рус фуқаролиги бор.

Сурат: Медиазона